30 Март 2021 йил 385

Фирибгарлик ишбилармонлик эмас, жиноятдир.

Жорий йил 4 март куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 20 июнь куни, тумандаги фермер ҳўжалиги ишчиси унинг яшаш уйига келиб, тўрт бош отларини 38.000.000 сўмга келишиб, пулларини бир ойда беришга ваъда қилиб, отларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини шу кунга қадар бермай келаётганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech