27 Март 2021 йил 378

Фирибгарларнинг алдовига чув тушманг!

Жорий йил 18 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йилнинг ёз ойларида Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёл Наманган шаҳар Оромгоҳ МФЙ ҳудудида қурилиши тугалланмаган уйи билан 8 сотих ери борлигини, уни сотмоқчи эканлигини айтиб, 56.600.000 сўмга сотиб, уйни эгаси вафот этганлиги, фарзанди Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетганлигини айтиб, келганидан сўнг номига ўтказиб беришга ваъда қилиб, умумий нархи 56.600.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани, уйни эса расмийлаштириб бермасдан, тилла-тақинчоқларни сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech