3 Феврал 2021 йил
449
Фирибгарларга алданиб қолманг!
2021 йил 14 январь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 24 январь куни таниши, Уйчи туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Ласетти русумли автомашинасини 9.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини 3 ой ичида беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати