18 Сентябр 2020 йил 675

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Андижон вилояти Шахрихон туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил август ойида Чуст туманида яшовчи 1988 йилда туғилган шахс уни ва бошқа фуқароларни ишончига кириб, “Корея давлатига ишга юбораман”- деб, улардан жами 11.500 АҚШ долларини олиб, ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech