6 Апрел 2023 йил 638

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

2023 йил 27 март куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ва бирга яшовчи укаси, 1995 йилда туғилган фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июнь ойида Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро уларни ишончига кириб, БАА Дубай шаҳридан телефон аппаратлари олиб келиб сотишини, пул бериб турсалар фойдасидан уларга ҳам беришини айтиб, ака-укалардан 6.000 АҚШ доллари олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, ушбу шахс 2021 йил июнь ойида наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган fuqarodan ҳам юқоридаги каби алдов йўли билан 7.000 АҚШ доллари олиб, қайтариб бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech