Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
2021 йил 8 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро В.Э. ариза билан мурожаат қилиб, шу йил март ва апрель ойларида, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро А.М. уни ишончига кириб, 3 бош молларини 28.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 3 ой муддат ичида беришини айтиб, молларини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, фуқаро А.М. шу йил апрель ойида В.Э.ни ВАЗ-2107 русумли автомашинасини 16.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 2.000.000 сўм пулларини бериб, қолган пулларини 4 ой муддат ичида беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати