9 Сентябр 2020 йил 765

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Жорий йил 20 август куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил май ойида Наманган шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Ласетти русумли автомашинасини 7.200 АҚШ долларига сотишга келишиб, 4.750 АҚШ долларини олиб, автомашинани номига расмийлаштириб бермай, орадан маълум вақт ўтганидан сўнг автомашинани олиб кетиб, пулларини қайтариб бермаётганлигини маълум қилган ва фуқарога нисбатан чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳзуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб, ўзингиз ва мол-мулкингизни хавфга қўйманг! 

Text to speech