4 Ноябр 2020 йил 510

Фирибгарлар тузоғидан мол-мулкингизни асранг!

Жорий йил 13 октябрь куни Чортоқ туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Б.Қ. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 июль куни Янгиқўрғон туман ҳудудида жойлашган “Бекобод ҳайвон бозори”да, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, бир бош отини 12.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 10.08.2020 йил куни беришини айтиб, отини олиб кетгани ва ҳозирги кунга қадар пулларини бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу йил 6 август куни Б.Қ.ни яшаш уйига бориб, ишончига кириб, уни алдаб, бир бош отини 15.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 01.09.2020 йил куни беришини айтиб, отларни бошқа шахсга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Шунингдек, фуқаро жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Янгиқўрғон туман ҳудудида жойлашган “Бекобод ҳайвон бозори”да, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.М.ни ишончига кириб, икки бош молларини 30.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 18.08.2020 йил куни беришини айтиб, алдаб, молларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни бермай, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 2 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech