14 Октябр 2020 йил 523

Фирибгарга қонуний чора кўрилди.

2020 йил 1 октябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил август ойида, Чортоқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, унга тегишли ВАЗ-21063 русумли автомашинасини 2.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, автомашинани олиб кетиб, пулларини шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech