21 Сентябр 2020 йил 673

Фирибгарга қонуний чора кўрилди.

Шу йил 14 август куни Уйчи туманида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил июнь ойида таниши, Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Дамас русумли автомашинасини 15 кун ичида пулини бериш шарти билан 7.300 АҚШ долларига сотиб олиб, автомашинани олиб кетиб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 19 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech