Фирибгарга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди.
2020 йил 19 август куни, Уйчи туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил август ойида таниши, Уйчи туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 4.200 АҚШ долларини чет эл виза картасига тушириб бериш учун олиб, пулларни ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, 2018 йил февраль ойида чет эл виза картасига тушириб бериш учун олган 4.200 АҚШ долларини қайтариб бермасдан, унга “Кобалт” ёки “Ласетти” русумли автомашина олиб беришини айтиб, 7.000 АҚШ долларини олиб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 19 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати