8 Май 2021 йил
415
Фирибгарга жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йил 2 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 февраль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ишончига кириб, ундан Ласетти русумли автомашинасини 6.900 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 300 АҚШ доллари бериб, автомашинани олиб кетиб, қолган 6.600 АҚШ долларини бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати