14 Август 2021 йил
362
Фирибгарга алданиб теракдан ҳам пулдан ҳам қуруқ қолди.
2021 йил 3 август куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил май ойида, Фарғона вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, ўзиники бўлмаган теракларни жами 45.000.000 сўмга келишиб шундан 17.320.000 сўм пулни олиб, теракларни ёки пулларини қайтариб бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати