19 Май 2021 йил 439

Фирибгарга алданиб, банкдан 75 миллион қарз бўлди.

Шу йил  18 май куни, Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил октябрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл унинг ишончига кириб, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган саноат зонасида ишлаб чиқариш цехи қураётганлигини, цех қурилиши учун маблағ кераклигини, кейинчалик ушбу цехда бирга ишлашни таклиф қилиб, 1985 йилда туғилган аёлнинг номига банклардан жами 75.000.000 сўм кредит маблағларини чиқариб, ушбу пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech