15 Май 2023 йил 567

Фирибгарга алданган фуқаро ИИБга мурожаат қилди.

2023 йил 4 май куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг март-апрель ойларида 1994 йилда туғилган таниши унинг ишончига кириб, умумий нархи 157.340.000 сўмлик кунжара маҳсулотларини олиб, 30.340.000 сўмини бергани ва маҳсулотларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech