26 Июн 2021 йил
385
Фирибгарга алданган фуқаро ИИБга мурожаат қилди.
Жорий йил 11 июнь куни, Наманган туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 8 август куни маҳалладошлари, 1985 йилда туғилган ва 1987 йилда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, Дамас русумли автомашинасини 8.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларни 6 ой муддатда тўлиқ беришларини айтиб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юборганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати