22 Апрел 2023 йил 467

Фирибгардан жабр кўрган фуқаро ИИБга мурожаат қилди.

 2023 йил 4 апрель куни Наманган тумани «Навқирон» МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 21 январь куни Наманган шаҳар «Орзу» МФЙда яшовчи, 2016 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган шахс унинг ишончига кириб, «Жентра» русумли автомашинасини 17.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини 10 кун муддатда беришини айтиб, алдаб 7.500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни бермай, автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 21 апрель куни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech