Фирибгардан огоҳ бўлинг!
2020 йил 3 декабрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил октябрь ойида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 4.500 кг. узумларини 22.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини уч кун ичида олиб келиб беришини айтиб, узумларни олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, фуқаро жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу йил октябрь ойида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқародан 7.279 кг. узумларини 32.320.000 сўмга, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1958 йилда тўғилган фуқарони 2.090 кг. узумларини 10.450.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини ўн кун ичида беришини айтиб, олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўзини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати