5 Июн 2023 йил 371

Фирибгардан жабр кўрган шахс ИИБга мурожаат қилди

2023 йил 19 май куни Уйчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил декабрь ойида шу туманда яшовчи таниши 1978 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, 10 кунда бериш шарти билан 1 бош қорамолини 31.000.000 сўмга сотиб олиб, пулларини бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech