14 Май 2021 йил
382
Фирибгар тузоғига тушган фуқаро ИИБга мурожаат қилди.
2021 йил 9 май куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил апрель ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 15 бош қўйларини 41.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 1 ой муддатда беришини айтиб, қўйларни олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 май куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати