28 Сентябр 2020 йил
546
Фирибгар қонун олдида жавоб беради.
Жорий йил 15 июнь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, шу йил февраль ойида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, ВАЗ-2106 русумли автомашинасини сотиб беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқарога 8.000.000 сўмга сотиб юбориб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 2020 йил 26 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати