Фирибгар Қассобга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шу йил 3 июль куни, Наманган туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил январь ойида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган, қассобчилик билан шуғулланувчи фуқаро унинг ишончига кириб, 2 бош молини 33.372.000 сўмга сотиб олишга келишиб, молларини сўйиб, сотиб юбориб, пулларни шу кунга қадар бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, ушбу шахс шу йил январь ойида, Наманган туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган 2 бош молларини 25.750.000 сўмга сотиб олишга келишиб, молларни олиб кетиб, унинг ҳам пулларини бермаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-кисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати