Фирибгар пора билан қўлга тушди.
2021 йил 25 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 август куни “О” исмли шахс Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ТРИБдан унга тегишли бўлган Тико русумли автомашинасига “Газ ўрнатиш учун рухсатнома” олиб беришини айтиб, ундан 400 АҚШ доллари сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Шу куни 1986 йилда туғилган фуқарони ариза юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1982 йилда туғилган фуқаро аризачидан махсус ишлов берилган 400 АҚШ долларини вилоят ИИБ ЙХХБ ТРИБ биноси олдида олган вақтда ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати