7 Октябр 2021 йил 368

Фирибгар Корея давлатига ишга жўнатаман деб алдаб кетди.

2021 йил 1 октябрь куни, Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, 1989 йилда ва 1967 йилда туғилган фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил ёз ойларида, Чортоқ туманида яшовчи, Наманган шаҳридаги МЧЖ раҳбари, 1978 йилда туғилган фуқаро уларни ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини, у ерда иш билан таъминлашини айтиб, алдаб, фуқаролардан 5.050 АҚШ ва 5.300 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2018 йил ёз ойларида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, алдаб, 56.000.000 сўм пул ва 70 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech