Фирибгар жиноят устида қўлга олинди
2022 йил 12 март куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни таниши, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган бошқа фуқарога қарашли бўлган боғ майдонини ўзига қарашли эканлигини, ушбу боғдан 4 сотихини ер участкаси сифатида ажратиб, ҳужжатларини расмийлаштириб беришлигини айтиб, 6.000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ИИБ ЖҚБ КваИЖҚК бўлими тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган ошхонада аризачидан 6.000 АҚШ доллари олганида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 март куни Ўз.Р ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати