9 Август 2021 йил 387

Фирибгар бировнинг кредит пулларини шахсий эҳтиёжларига ишлатди.

2021 йил 9 июль куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган Б.Н. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил июнь ойида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган О.В., Б.Н.ни номига иссиқхона қуриш учун 30.000.000 сўм кредит олиб, ушбу кредит пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, О.В. 2020 йил июль ойида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёлни номига тикув машинаси олиб беришни ваъда қилиб, 30.000.000 сўм кредит олиб, ушбу кредит пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech