9 Апрел 2022 йил 407

Фирибгар аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2022 йил 26 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил февраль ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган аёл уни ишончига кириб, алдаб, умумий нархи 14.000 АҚШ долларлик эшикларини олиб кетиб, бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маьлум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech