31 Июл 2021 йил
368
Фирибгар 38 миллион сўмлик қорамолларнинг пулини тўлиқ бермади.
Жорий йил 15 июль куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 апрель куни танишлари, Чортоқ туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ва Чортоқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаролар унга тегишли бўлган 3 бош қорамолларни жами 38.000.000 сўмга келишиб, 18.000.000 сўм бериб, молларни олиб кетиб, қолган пулларни бермай, ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати