Фирбгарлик касб эмас, жиноят.
Шу йил 13 октябрь куни Поп туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил июль ойида Чуст туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, “Агробанк” Чуст туман филиалидан унинг номига 30.750.000 сўмлик кредит расмийлаштириб, кредит тўловини ўзи тўлашлигини айтиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Шунингдек, фуқаро жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Поп туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёлнинг ҳам номига 29.956.000 сўмлик кредит расмийлаштириб, кредит тўловини ўзи тўлашлигини айтиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати