14 Ноябр 2022 йил 665

“Фаол аёллар ишчи гуруҳи” томонидан Тўрақўрғон тумани ҳудудида ўрганиш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Наманган вилояти ҳудудида аёллар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, айниқса, оила-турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини янада ошириш, мақсадида “Фаол аёллар ишчи гуруҳи” ташкил этилди.

“Фаол аёллар ишчи гуруҳи” томонидан Тўрақўрғон тумани ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини ошириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида аёллар билан боғлиқ жиноят муҳокамаси ўтказилиб, тазйиққа учраган аёлларга ҳимоя ордери бериш тартиблари ҳақида тушунтириб ўтди.

«Бирлашган» маҳалласида хотин қизлар томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти муҳокамаси кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилди. жиноятни содир этган аёлларга МФЙ хотин қизлар фаоли мураббий этиб белгиланди.

“Исъҳоқхон Тўра Ибрат” номли Наманган давлат чет тиллари институтида талаба қизлар иштирокида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” мавзусида давра суҳбатида қиз болалар учун касб билан бирга ҳунар ҳам эгаллаш зарурлиги, унинг турмушдаги афзаллик томонлари тўғрисида тушунтириб ўтилди.

«Исвахон» маҳалласидаги бир гуруҳ хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, “Ишга марҳамат мономарказга” ишга жойлашиш таклиф этилди. Бу каби тадбирлар «Гулқишлоқ» МФЙда ҳам бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech