Ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.
Жорий йилнинг 15 июль куни Наманган шаҳар 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш” мақсадида ўқув семинар ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда шаҳар-туман касб-ҳунар коллежлари ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Семинар давомида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бош психологи лейтенант Н.Турғунов томонидан психологик тренинг машғулоти ўтказилди. Тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати