28 Июл 2023 йил 377

Эшиклари очиқ қолдирилган “Малибу”даги пуллар ўғрига ўлжа бўлди

2023 йил 15 июль куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 ларда Наманган шаҳар Байналминал МФЙ Н.Номонгоний кўчасида жойлашган кафе олдида Maлибу русумли автомашинасини эшикларини очиқ ҳолда қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс автомашина салонида бўлган 2.700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида олинган 6 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд “Автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганда, изларнинг 2 донаси Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 2017 йилда ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1978 йилда туғилган фуқаронинг ўнг қўл ўрта ва номсиз қўл бармоқ изларига тўғри келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech