Эшиклари очиқ қолдирилган “Дамас”дан 1600 АҚШ доллари ўғирлаб кетилди
2021 йил 10 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳрида қаровсиз қолдирган Дамас русумли автомашинаси эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина салонидаги дафтар орасида бўлган 1.600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаркатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати