Эшак ҳайвони араваси билан ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 29 октябрь куни, Норин туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 октябрь куни соат 11:00 ларда номаълум шахс, тумандаги Фурқат МФЙ Беруний кўчаси йўл четидаги Тол дарахтига боғлаб қўйган нархи 1.800.000 сўмлик бир бош эшагини араваси билан бирга ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати