30 Май 2025 йил 350

Ёнида психотроп модда сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 май куни Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан Янги Наманган тумани, “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида кетаётган, “Беруний” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган, фуқаро Т.А бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашинаси ва ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнида соф оғирлиги 0,37 грамм бўлган алфа-пирроли идиновалерофенон (a-PVP) моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech