31 Октябр 2025 йил
36
Ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Давлатобод тумани «Тўқувчи» маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган У.Ж.ни туманнинг «Навбаҳор» маҳалласи ҳудудида ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнида оғирлиги 0,68 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати