11 Октябр 2025 йил
40
Ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 1 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Чортоқ тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 9,7 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати