7 Август 2025 йил
67
Ёнида гиёҳвандлик моддасини олиб юрган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 19 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган тумани "Катта Тошбулоқ" маҳалласи ҳудудида, Чуст тумани "Шувар" маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган М.Шнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, зажигалка устки қисмига ёпиштирилган, оғирлиги 0,23 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати