6 Ноябр 2025 йил
13
Ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан Давлатобод туман «Элобод» маҳалласи ҳудудида, Давлатобод тумани «Порлоқ» маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган М.У. тўхтатиб ёни кўздан кечирилганида соф оғирлиги 0.37 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати