1 Сентябр 2025 йил 147

Ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 1 август куни «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида ИИВ ЖХД ЙҲХХ ва Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Спарк русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида автомашинада йўловчи сифатида келаётган, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Н.Ж.нинг ёнидан 0,68 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech