7 Август 2025 йил 67

Ёнида гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 14 июль куни Янги Наманган тумани "Беруний" маҳалласи ҳудудида Янги Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Уйчи тумани "Ёркатак" маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Ғнинг ёнида соф оғирлиги 0,84 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech