11 Июн 2025 йил
544
Ёнида гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахсга қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 14 май куни вилоят ИИБ ЖТСБ кинология хизмати ходимлари томонидан Янги Наманган тумани, “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ҳааркатланиб кетаётган, Косонсой тумани, “Ҳуррият” маҳалласида яшовчи, фуқаро У.Ш бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинаси тўхтатилиб, автомашинаси ва ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнидан соф оғирлиги 0,75 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати