17 Ноябр 2025 йил 120

Ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Янги Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан, туманнинг «Саҳоват» маҳалласи ҳудудида, Давлатобод тумани "Қуйи Ғирвон" маҳалласида яшовчи, М.Й.ни тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнида соф оғирлиги 0,49 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech