7 Август 2025 йил
104
Ёнида “Гашиш” олиб юрган шахсга жиноий иш очилди
Жорий йилнинг 16 июль куни Янги Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг "Мингтерак" маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар "Марғилон" маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган С.Уни тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнидан оғирлиги 0,43 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати