19 Август 2023 йил 1123

“Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловинининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 08 февралдаги ПҚ-122-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари илмий салоҳиятини ошириб бориш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, соҳада юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш ҳамда ИИВнинг 2022 йил 27 апрель кунидаги

буйруғига асосан Наманган вилояти Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика тизимида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида кўрик танлов ўтказилди.

Жами учта шартдан иборат бўлган танловда иштирокчилар дастлаб соҳага доир саволлар тўпламидан иборат тест саволларига жавоб бериш орқали ўз билимларини янада мустаҳкамладилар. "Макаров" пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш шарти орқали эса жанговар шайликлари синовдан ўтказилди. Охирги босқичда барча иштирокчилар билан якка тартибда суҳбат ташкил этилди.

Юқори савияда ташкил этилган кўрик танловнинг якуний натижаларига кўра ғолиблар сараланиб, уларга Бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech