1 Июл 2023 йил
404
Эксперт-криминалистлар томонидан ўғирлик жинояти фош этилди
Жорий йилнинг 14 июнь куни Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс умумий нархи 35.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ эксперти Б.Акбаров томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ излари орқали ушбу жиноятни содир этган шахс
Янги Наманган туманида яшовчи 1990 йилда туғилган аёл эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати