Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари ўғрини фош этди.
2021 йил 26 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 13:30 ларда М-412 русумли автомашинасини эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасида қолдирган нархи 3.500.000 сўмлик “Самсунг А51” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ТЭҚКГ тезкор вакиллари ва ЭКГ катта эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Бундан ташқари 2021 йил 25 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро билан Наманган туманида жойлашган ошхонада бирга ўтириб, 1991 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, ёнида бўлган 200.000 сўм пулларини ўғирлаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати