26 Июл 2021 йил 358

Эксковаторнинг эҳтиёт қисмларини учқўрғонлик 5 йигит ўғирлаб кетди.

2021 йил 25 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 19 июль кунидан 21 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Давлатобод туманидаги эксковаторлар тураргоҳида қаровсиз қолдирган “Хундай 55w” русумли эксковаторининг нархи 4.500.000 сўмлик кичик ковушини ва нархи 16.000.000 сўмлик гидромоторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган ва маҳалладошлари, 1994 йилда туғилган, 1993 йилда туғилган, 1992 йилда туғилган ҳамда 1996 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech