5 Июн 2023 йил 223

Экинлар орасидан “кўкнор” ўсимлиги топилди

2023 йил 12 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2023” тадбири давомида Учқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан тумандаги “Обод” маҳалласида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 30 туп кўкнор ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу 30 туп ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech