15 Январ 2021 йил
384
Эҳтиётсизлик сабаб ҳайдовчи вафот этди.
Жорий йил 12 январь куни соат 21:30 ларда Норин тумани Мирсултончек-Хаққулобод йўлининг 2 км.да Матиз русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четидаги симёғочга бориб урилган. Натижада, автомашинада бўлган йўловчи бош мия ёпиқ шикасти, бўйин соҳасини ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шу йил 14 январь куни соат 16:00 ларда вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳухуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати